14 июл 2026

ZBO Uzbekistan ишга тушди

2026 йил 14 июль куни «ZBO PARADIGM» МЧЖ замонавий бурғулаш ускуналари ишлаб чиқариш заводи қурилишини муваффақиятли якунлаб, корхонани расман ишга туширди. Ушбу сана компания тарихидаги муҳим босқич ҳамда Ўзбекистон машинасозлик саноати ривожига қўшилган салмоқли ҳисса ҳисобланади.

Корхонада диаметри 30 мм ва ундан юқори бўлган бурғулаш қувурлари турли уч қисми қалинлаштирилган конструкциялар, қулфли ва API резбали уланишлар билан ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, бурғулаш қулфлари, переводниклар, бурғулаш колоннаси элементлари ҳамда буюртмачиларнинг индивидуал техник талабларига мувофиқ бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши муносабати билан нефть-газ, геология-қидирув ва кончилик соҳалари вакиллари, ҳамкорлар ҳамда соҳа мутахассисларини ишлаб чиқариш мажмуамизга ташриф буюришга таклиф этамиз. Ташриф давомида ишлаб чиқариш қувватлари, технологик жараёнлар, сифат назорати тизими ва тайёр маҳсулотлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.

«ZBO PARADIGM» МЧЖ сиз учун қулай вақтда ишбилармонлик учрашувини ташкил этишга ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ва мавжуд эҳтиёжларингизни муҳокама қилишга тайёр.

Барча янгиликлар