Компания ҳақида

«ZBO PARADIGM» МЧЖ — илғор технологиялар ва юқори аниқликдаги ускуналардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарувчи, бурғилаш қувурлари ва асбобларининг замонавий маҳаллий ишлаб чиқарувчисидир.

Асосий маҳсулотлар

1. Пўлат бурғилаш қувурлари (ПБҚ). Ташқи диаметри 30 мм ва ундан юқори.

2. Пайвандлаб бириктирилган қулфли пўлат бурғилаш қувурлари (ТБПСУ, ТБПСН). Ташқи диаметри 42 мм ва ундан юқори.

3. Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари (ОБҚ). Ташқи диаметри 73 мм ва ундан юқори.

4. Ташқи диаметри 30 мм ва ундан юқори бўлган бурғилаш қувурлари учун бурғилаш қулфлари. З-34, З-35, З-44, З-45, З-53, З-57, З-65, З-66, З-67, З-73, З-76, З-86, З-88, З-102, Т-50 ва бошқа резьбали бурғилаш қулфларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.

5. Переводниклар ва бурғилаш колоннаси элементлари.

Ташқи диаметри 30 мм ва ундан юқори бўлган бурғилаш ва обсадка колонналари учун.

6. Турли ўлчамдаги бурғилаш, геология-қидирув ва кон-шахта ускуналари учун бутловчи қисмлар.

7. Буюртмачининг техник талаблари бўйича маҳсулотлар

Буюртмачининг чизмалари, техник талаблари ва конструкторлик ҳужжатлари асосида конструкцион ва легирланган пўлатлардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Ишлаб чиқариш жараёни замонавий технологиялар ва кўп босқичли сифат назорати тизимидан фойдаланган ҳолда ташкил этилган бўлиб, бу маҳсулотнинг юқори даражадаги ишончлилиги, узоқ муддат хизмат қилиши ва буюртмачилар талабларига мос келишини таъминлайди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи сифатида биз ҳамкорларимизга бир қатор муҳим афзалликларни таклиф этамиз:

рақобатбардош ва иқтисодий жиҳатдан фойдали нархлар;

тайёрлаш ва етказиб бериш муддатларининг қисқалиги;

буюртмачи талабларига мослашувчан ёндашув;

тезкор сервис хизмати ва техник ёрдам.

Биз Марказий Осиёдаги бурғилаш ускуналари ишлаб чиқарувчилари орасида етакчилардан бирига айланишни мақсад қилганмиз.

«ZBO PARADIGM» МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва маҳсулот ассортиментини кенгайтириш орқали мамлакатимиз саноатининг ривожланишига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб, буюртмачиларга бурғилаш лойиҳаларини амалга ошириш учун ишончли ечимлар таклиф этмоқда.